«экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» тегли мақолалар


Сурхондарёда 51 туп дарахт ноқонуний равишда кесиб кетилди
11 декабр 2022, 13:23

Сурхондарёда 51 туп дарахт ноқонуний равишда кесиб кетилди

Бойсун давлат ўрмон хўжалигида 51 туп дарахт ноқонуний кесиб кетилди. Бунинг оқибатида ўсимлик дунёсига 560 млн сўм зарар этказилгани аниқланди. Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар прокуратурага юборилди.

Тасқара қушини ўлдирган овчилар қидирилмоқда
11 ноябр 2022, 20:44

Тасқара қушини ўлдирган овчилар қидирилмоқда

Интернетда икки эркакнинг Қизил китобга киритилган тасқара қуши билан тушган сурати пайдо бўлди. Экология давлат қўмитаси ва Бош прокуратура томонидан овчиларга қидирув эълон қилинди.

Ўзбекистонда атмосфера ҳавосига энг кўп автомобиллар зарар етказади, бунда пойтахт етакчи — Экоқўмита
29 октябр 2022, 11:53 1

Ўзбекистонда атмосфера ҳавосига энг кўп автомобиллар зарар етказади, бунда пойтахт етакчи — Экоқўмита

Ўзбекистонда атмосферага жами зарарли ташламаларнинг 58 фоизи (1,4 млн тонна) автотранспортлар улушига тўғри келади. Бунда Тошкент шаҳри етакчи — 93% (397 минг тонна). Экоқўмита транспортларнинг экологик таъсир меъёрларини белгилаш мақсадида миллий стандарт лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.

Тошкент вилоятида дарёлар тўқимачилик корхоналари чиқиндилари билан бўялмоқда
24 август 2022, 20:04

Тошкент вилоятида дарёлар тўқимачилик корхоналари чиқиндилари билан бўялмоқда

Экология қўмитаси Тошкент вилоятидаги сув ҳавзалари икки марта бўялганини маълум қилди. Тозалаш иншоотлари эскиргани туфайли сувни тўлиқ тозалай олмаяпти, ифлосланишга эса тўқимачилик корхоналари сабабчи бўлиши мумкин. Бизнес омбудсманга улар фаолиятини текшириш бўйича ариза топширилган.

Qarshi Leather бир неча бор қонунбузарликлари учун огоҳлантирилган — Қашқадарё Экология бошқармаси
16 август 2022, 23:30

Qarshi Leather бир неча бор қонунбузарликлари учун огоҳлантирилган — Қашқадарё Экология бошқармаси

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Qarshi Leather заводи экологияни ифлослантиргани учун бир неча бор огоҳлантирилгани, март ойида фаолиятини тўхтатганини маълум қилди. Аввалроқ атрофга бадбўй ҳид таратаётган ушбу завод олдида фуқаро ўзини ёқиб юборган эди.

Энди Яккасарой туманида дарахт илдизларига шикаст етказилди
11 август 2022, 19:19

Энди Яккасарой туманида дарахт илдизларига шикаст етказилди

Чилонзорда юзлаб дарахтлар илдизига зарар етказилиши билан боғлиқ можаро тинчимай туриб, Яккасаройда шундай ҳолат такрорланди. Бу сафар танловда иштирок этиш учун уй фасадини «хайрия асосида» таъмирлаётган компания томонидан амалга оширилди. Воқеа жойида блогер Никита Макаренкога таҳдид қилинди.

Чилонзорда йўлни кенгайтириш жараёнида 101 туп дарахт шикастланган — Давлат экология қўмитаси
7 август 2022, 18:33

Чилонзорда йўлни кенгайтириш жараёнида 101 туп дарахт шикастланган — Давлат экология қўмитаси

Экология давлат қўмитаси мутахассислари Чилонзор кўчасини реконструкция қилиш жараёнида 101 туп дарахтга шикаст етказилгани, шундан 9 туп эман дарахти жиддий зарар кўрганини аниқлади. Шунингдек, йўлни реконструкция қилиш бўйича давлат экоэкспертизаси хулосаси ҳам олинмаган.

Фото: «Судочье-Акпетки» қўриқхонаси — сақоққуш ва фламинголар яшайдиган гўзал ва заиф кўллар
26 май 2022, 16:47

Фото: «Судочье-Акпетки» қўриқхонаси — сақоққуш ва фламинголар яшайдиган гўзал ва заиф кўллар

«Судочье-Акпетки» давлат қўриқхонасининг кўллари чиройли ҳудудлар бўлиб, у ерда сув қушларининг ноёб ва ҳимояга муҳтож турлари — сақоққушлар, фламинголар, қорақулоқлар ва бошқалар яшайди. Қўриқхона ишчилари томонидан олинган фотосуратлар тўплами.

Деҳқонободда аниқланган она айиқ ва унинг икки боласи тирик экани маълум қилинди
28 апрель 2022, 18:06

Деҳқонободда аниқланган она айиқ ва унинг икки боласи тирик экани маълум қилинди

Экология қўмитаси Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида аниқланган она айиқ ва унинг икки боласи тирик эканини маълум қилди. Улар тасвири «Теракли» МФЙ ҳудудида олинган бўлса, ўлик айиқ боласи Қизилсой ўрмонидан топилган.

Фото: Ҳисор қўриқхонасида баҳор
28 апрель 2022, 15:45

Фото: Ҳисор қўриқхонасида баҳор

Давлат экология қўмитаси ноёб жониворлар яшайдиган Ҳисор давлат қўриқхонасининг баҳорий табиатидан тасвирларни эълон қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг